Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Махдуми Аъзам зиёратгоҳи замонавий кўринишга эга бўлди
14:55 / 2026-03-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанд замини азиз қадамжолар ва улуғлар мангу қўним топган масканлари билан сайёҳлар ва зиёратчиларни доимо ўзига жалб этади. Туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида бу муқаддас масканларда зиёратчилар учун барқарор ва қулай шароитлар яратилди.

Махдуми Аъзам зиёратгоҳи ана шундай муқаддас қадамжолардан биридир. Бу масканда 1619 йили Самарқанд ҳокими Ялангтўш Баҳодир томонидан қурилган қадимий масжид ҳамда бир неча улуғ зотлар мангу қўним топган даҳма жойлашган.

Маълумотларга кўра, Махдуми Аъзам Нақшбандий тариқатининг билимдони ва шайх мақомига эришган аллома бўлган. У 30 дан ортиқ асарлар муаллифи сифатида тарихда ном қазонган. Асл исми Саййид Аҳмад Хожа Косоний бўлиб, тахминан 1463-64 йилларда Фарғона водийсининг Косонсой шаҳрида туғилган. Туғилиб ўсган жойи ва Тошкентда илм олиб камолотга эришгандан сўнг Самарқанднинг Миёнқол воҳасига кўчиб келган. Унинг келиши билан воҳа ободонлаштирилиб, кўплаб дарахтлар экилган ва бу масканга Даҳбед номи берилган. Махдуми Аъзам 1542 йилда Даҳбедда вафот этган ва шу ерда дафн қилинган.

[gallery-27939]

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан зиёратгоҳда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Масжид ва даҳма қабристони реставрация қилинди, 4,7 гектар ҳудуд ободонлаштирилди, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратилди. Ҳудудда 1 минг 100 кишилик эркаклар ва аёллар учун масжид қурилди ҳамда автотураргоҳ ташкил қилинди.

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА