French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мавжуд имкониятлардан фойдаланиш давр талаби
12:07 / 2025-09-15

Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибидаги Истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармасининг “Қизил-ой” дам олиш масканида комбинат ишчи-ходимлари учун балиқ етиштириб келинади. Жорий йилда корхона томонидан ОКМК раҳбариятининг ташаббуси билан балиқ етиштиришнинг ярим интенсив усули танланди.

Истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдувоҳид Шодиевнинг айтишича, мазкур усулнинг афзалликлари шундаки, ҳозирда долзарб бўлган сув ресурсларини тежаш имкони мавжуд.  Балиқ тоза сувда боқилиб, уни озиқлантиришда сувда чўкмайдиган емлардан фойдаланилмоқда. Бу эса емни ортиқча сарфини ҳам олдини олади. Ҳар бир балиқни қандай ўсаётганини кузатиш имкониятини ҳам яратади. Балиқ етиштиришнинг мазкур усули  меҳнат сарфини камайтиради. Ҳозирда 4 нафар ишчи балиқ етиштириш ишлари билан шуғулланмоқда. 

Жорий йилда 4 та кўлга 4 минг 200 дона сазан балиқларининг чавоқлари ташланиб, комбинат ишчи-ходимлари дастурхонига октябрь ойининг охирларига етказиб берилиши режалаштирилган. Келгуси йилда ҳам ушбу усулда балиқ боқиш ривожлантирилиб, сазан, дўнгпешона каби балиқ турларини етиштириш кўзда тутилган. 

А.Мусаев, ЎзА.