English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мавсумни беталафот ўтказиш долзарб вазифа
16:44 / 2025-11-21

Шу кунларда Тошкент вилояти ҳудудлари бўйлаб ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги ўрганишлар олиб борилмоқда.

Маълумки, куз-қиш мавсуми бошланиши билан энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж кескин ортади. Айниқса, йирик саноат шаҳарларидан бири бўлган Қибрай туманида газ таъминоти ва иссиқлик тизимларининг узлуксиз ишлаши нафақат аҳоли турмуш даражаси, балки ижтимоий муассасалар, ишлаб чиқариш корхоналари ва коммунал хизматлар барқарорлигига ҳам бевосита таъсир қилади. 

Навбатдаги ўрганишда Қибрай туманида ташкил этилди. Унда Бош прокурор ўринбосари С.Самадов, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раиси М. Ходжаев, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти ҳамда бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишда тежамкорликни янада кучайтириш, мавжуд имкониятларни самарали ишга солиш, энергия исрофини олдини олиш бўйича тизим ходимларига аниқ топшириқлар берилди. Ишчи гуруҳи ходимлари ҳудудларда ўрганишлар олиб бориб, мазкур соҳалардаги ҳолат билан яқиндан танишди.

Ўтказилган мониторинг жараёнида трансформатор пунктлари, газ тақсимлаш нуқталари ва уларнинг техник ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, истеъмолчиларнинг мурожаатлари ҳам ўрганилиб, аҳолига қулайлик яратиш бўйича мутасаддилар билан фикр алмашилди. Бундай ўрганишлар куз-қиш мавсумига тайёргарликни янада пухта режалаштиришга, мавжуд тизимнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Мутахассислар томонидан газ қувурлари, тақсимлаш нуқталари, мавсумий юкламага тайёргарлик даражаси ҳамда аҳолига етказилаётган босимнинг барқарорлиги кўздан кечирилди. Шунингдек, истеъмолчиларнинг мурожаатлари бўйича жойида суҳбатлар ўтказилиб, қулайлик яратишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. Совуқ мавсумни беталафот ўтказиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

А. Мусаев, ЎзА.