Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мавсумий иш: Тошкент вилоятида ғалла ўрим-йиғимига қизғин тайёргарлик кўрилаяпти
07:58 / 2021-05-26

Бекобод туманида Тошкент вилоятида ғалла ўрим-йиғими мавсумини ташкил этишга бағишланган семинар ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов иштирок этиб, мавсумни уюшқоқлик билан қисқа муддатларда якунлашга эътибор қаратиш лозимлиги, ўримда ўз ҳиссасини қўшадиган ишчиларн рағбатлантириб боришга алоҳида эътибор қаратиш, транспортлар учун ёқилғи таъминотини назоратга олиш бўйича зарур таклиф ва топшириқларни берди.

Айтиш жоизки, 2021 йил ҳосили учун 106 минг 495 гектар майдонларда ғалла парваришланмоқда. Бугунги кунда 171 та бошоқли дон ҳосилини ўриб-йиғиб олиш бўйича отрядлар шакллантирилган бўлиб, уларга 1 минг 200 дона дон ташийдиган юк автомобили, 46 дона кўчма устахона, 60 дона ёқилғи ташиш техникалари бириктирилди. Жойларда жами 1 минг 597 нафар маъсул, 238 нафар ИИБ ходимлари ўрим-йиғимда иштирок этиши белгиланган.

Ҳозир вилоятдаги ғалла ўриш мавсумида қатнашадиган 328 та комбайн марказлашган ҳолда техник кўрикдан ўтказилаётган бўлиб, 311 таси тўлиқ таъмирланда ва мавсумга тайёр ҳолатга келтирилган.

Белгиланган тартибда ишларни тизимли равишда ташкил этиш учун комбайн операторлари, дон ташиш автомашиналари ҳайдовчилари, комбайнларга бириктирилган амалиётчи талабаларга иш ҳақи ўз муддатида берилиши назоратга олинади. Жойларда туман ҳокимликлари штаблари томонидан кундалик ўримда юқори натижаларга эришган отряд таркибидаги оператор ва механизатор, хайдовчи ва тиббиёт ходимлари рағбатлантирилади. Бундан ташқари, комбайнлар ва дон ташиш автомашиналари учун талаб этиладиган дизель ёнилғиси белгиланган тартибда етказиб берилади.

Семинар сўнгида Даврон Ҳидоятов тумандаги "Абдулла Мадина" фермер хўжалиги ғалла майдонини кўздан кечирди.

А.Мусаев, ЎзА