French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонатли ёшларни спортга жалб қилиш –устувор вазифа
13:05 / 2024-02-03

Мамлакатимизда имконияти чекланган инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни оммавий спорт машғулотлари билан қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан имконияти чекланган инсонларни спорт машғулотларига жалб этиш, ирода соҳиби бўлган ёшларни паралимпия спорт турларига йўналтириш борасида ўтган йиллар давомида изчил ишлар амалга оширилди. Юзлаб матонатли спортчилар халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Матонат ва ирода тимсоли бўлган имконияти чекланган ёшларни спорт машғулотлари билан қамраб олиш, уларни пара спорт турларига танлаш, саралаш борасида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан ҳудудларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Жиззах вилоятида ўтказилди. Вилоятдаги спорт таълим муассасалари мутахассислари, тиббий ижтимоий эксперт комиссиясининг туман ва шаҳар бўлимлари масъуллари иштирокида ўтган тадбирларда ҳудуддаги спорт таълим даргоҳларида, белгиланган масканларда ирода соҳиби бўлган ёшларни спорт билан қамраб олиш ҳолатлари ўрганилди.

Вилоятда паралимпия спорт турларини ривожлантириш ҳолатини танқидий кўриб чиқиш жараёнида спорт таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган ёшларни қамраб олишда паст натижа кўрсатган масъулларга нисбатан чоралар кўрилди. Тиббий ижтимоий эксперт комиссияси туман ва шаҳар бўлимларининг спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида мутасаддиларга аниқ вазифалар белгиланди.

Т. Рўзиев, ЎзА мухбири