Матонатли спортчиларимиз IBSA жаҳон ўйинларида қатнашмоқда
Англиянинг Бирмингем шаҳрида заиф кўрувчи ва кўзи ожиз спортчилар ўртасида IBSA жаҳон ўйинлари бошланди.
IBSA ўйинларининг илк баҳсларида пара шахматчилар куч синашмоқда. 7 турдан иборат "ақл гимнастикаси” мусобақаларида дунёнинг турли давлатларидан 20 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Биринчи турда ҳамюртимиз Аҳадхон Кимсанбоев руминиялик рақиби Бурсук Михаига қарши дона сурди ва ғалаба қозонди.
Яна бир ҳамюртимиз Райхона Шарофова чехиялик тажрибали шахматчи Польмар Жосефга қарши оқ доналарда ҳаракат қилди. Шиддатли ўтган мусобақада дуранг натижа қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз 27 августга қадар давом этадиган мазкур ўйинларда мамлакатимиз пара шахматчилари ва пара дзюдо вакиллари иштирок этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА