French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонатли спортчилар қатнашаётган мусобақада ёшларнинг маҳорати ошади
13:51 / 2021-11-13

Тошкент вилоятидаги эшкак эшиш базасида механик снарядларда пара-академик эшкак эшиш бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг айрим йўналишларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 70 дан зиёд спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақа янги мавсум олдидан терма жамоа мураббийлари учун асосий таркибни шакллантириш йўлида саралаш вазифасини бажариб берди.

Баҳсларда Токио-2020 паралимпия ўйинлари иштирокчилари Отабек Қўчқоров ва Феруза Бўрибоева ҳам иштирок этганлиги ёш спортчиларнинг маҳорати ошишига хизмат қилди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Муросасиз баҳслар натижасига кўра, пара-академик эшишнинг PR 2 йўналишида О.Қўчқоров 1-ўрин, Х.Неъматов ва К.Суюнов кейинги пағоналардан жой олди. PR 3 йўналишида эса М.Сулаймонов, А.Абдураҳманов ва Р.Жўраев совринли ўринларни банд этди.

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон чемпионатининг бир қатор йўналишларида ғолиблар аниқланади. Мусобақалар жараёнида мураббийлар учун ўқув семинар машғулотлари ташкил этилади.

Т. Рўзиев, ЎзА