French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонатли шахматчиларимиз Ҳиндистонда муваффақиятга эришди
12:21 / 2025-08-01

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида жисмоний имконияти чекланган шахматчилар ўртасида ўтган XXIV жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та медалга сазовор бўлди.

Кеча Халқаро шахмат федерацияси тизимидаги ташкилотлар ҳамда Ҳиндистон паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган ирода ва матонат соҳиби бўлган шахматчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. 

Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат жаҳон чемпионатида 16 мамлакатнинг 89 нафар иродали шахматчилари иштирок этди. Улар билан кечган баҳсларда терма жамоамиз аъзолари Уролбек Нормўминов рапид йўналишида олтин, стандартда кумуш, Абдураҳмон Азимжонов стандарт ва блиц йўналишида бронза, Нурмуҳаммад Эргашов рапидда бронза медалларига мушарраф бўлди. 

Кутиб олиш маросимида таъкидланганидек, матонатли пара шахматчиларимизнинг ушбу муваффақияти Ўзбекистон ёшларининг ақл-заковати не чоғли юксаклигидан далолатдир. 

Т.Рўзиев, ЎзА