English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонатли шашкачиларимиз Қозонда ғалабага эришди
14:00 / 2025-06-10

Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф бўлган спортчилар ўртасида шашка бўйича ташкил этилган халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 7 та медалга эгалик қилди.

Кеча якунланган нуфузли мусобақа сарҳисобига кўра, терма жамоамиз аъзолари яккалик мусобақаларда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Жамоавий йўналишдаги курашларда ҳам ўз иродасини намойиш этган шашкачиларимиз Россия жамоасини доғда қолдирган ҳолда умумжамоада 1-ўринни эгаллади.

Осиё, Европа қитъасининг қатор давлатлари вакиллари билан кечган шиддатли баҳсларда Ўзбекистон шарафини улуғлаган матонатли шашкачиларимиз делегацияси бугун, 10 июнь куни эрта тонгда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шашка федерацияси ва тегишли ташкилотларнинг мутасаддилари, иродали спортчиларнинг яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Т.Рўзиев,

ЎзА