ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд шаҳридаги Қуролли Кучлар Кичик мутахассислар тайёрлаш марказига “Ватан” хайрия жамоат фонди вакиллари ташриф буюриб, ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.
- Ҳарбийнинг ҳаёти ҳар доим синовли вазиятлар билан боғлиқ, бунда руҳий ҳолатда ўзгариш бўлиши табиий, - дейди марказ катта ўқитувчиси, подполковник Шуҳрат Сафаров. – Бундай ҳолатдан ҳамма ҳам тезда чиқиб кетавермайди. Баъзилар учун маълум вақт, қандайдир таъсир чоралари зарур бўлади. Марказимизда ушбу мақсадда махсус хоналар ташкил этилган. Турли маънавий-маърифий тадбирлар, қўллаб-қувватлаш ишлари ҳам ҳарбийларнинг ўз касбига бўлган муҳаббатини янада кучайтиради.
Анъанага мувофиқ, Қуролли можаролар ва антитеррористик кураш ногирон-фахрийларининг «Ватан» хайрия жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов марказнинг бир гуруҳ ўқитувчиларини “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” эсдалик нишонлари билан тақдирлади.
[gallery-13075]
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА