Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонат соҳиблари оммавий спортга жалб этилмоқда
12:03 / 2022-06-01

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшларни паралимпия спорт турларига жалб қилишда маҳаллабай ишлаш тизими йўлга қўйилган.

Бу борада маҳалла ёшлар етакчиларининг кўмагида жойларда “Беш ташаббус олимпиадаси” пара спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Мазкур спорт мусобақаларининг туман, шаҳар босқичлари “Катта ғалабаларни ҳис эт!” шиори остида ўтказилмоқда. 

Ана шундай спорт тадбирлари Андижон ва Наманган вилоятларида ташкил этилди. Жумладан, Андижон шаҳридаги 83 та маҳалладан спортга иштиёқи баланд бўлган 116 нафар матонатли ёшлар пара дзюдо, пара бадминтон, пара стол тенниси, пара сузиш, пара таэквондо, пара шахмат, пара пауэрлифтинг ва пара енгил атлетика спорт турлари бўйича ўзаро беллашди. 

Намангандаги матонатлилар баҳсида эса 58 та маҳалланинг 150 нафарга яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлари ўз имкониятларини синаб кўришди. 

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Зомин туманида ўтган “Матонат оромгоҳи” юртимиздаги 200 га яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшларни бирлаштирди ва уларга унутилмас лаҳзаларни туҳфа этди. 

– “Беш ташаббус олимпиадаси” ҳамда “Матонат оромгоҳи” тадбирлари режага асосан ёз ойи мобайнида давом этади. Мақсад юртимиздаги жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлганларни оммавий спорт тадбирларига кенг жалб этиш асносида пара спорт турлари бўйича иқтидорли ёшларни саралаш, — дейди Миллий паралимпия қўмитаси бўлиб бошлиғи Анвар Мирсакулов 

Т.Рўзиев,  ЎзА