Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонат соҳиблари эътиборда
09:04 / 2023-05-09

Андижон шаҳрида яшовчи Александр Василевский Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшган матонат соҳибларидан.

9 Май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Андижон шаҳридаги ҳарбий қисм, вилоят ҳарбий прокуратураси, вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси масъуллари ва вилоят Фахрийлар кенгаши, жамоатчилик аъзолари ҳамда ҳарбий оркестр жамоаси Александр Василевский хонадонига ташриф буюрди.

[gallery-11798]

Уруш даҳшатларини бошидан кечирган отахон меҳмонлар билан дилдан суҳбат қурди. Бугунги фаровон кунларга шукрона келтирди.  

Ҳозирда отахон 3 нафар фарзанд, 8 набира ҳамда 20 дан зиёд чевара ардоғида умргузаронлик қилмоқда.  

 

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА