Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонат майдонида ҳақиқий ғалаба
14:11 / 2025-08-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши томонидан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ампутант футболчилар иштирокида мусобақа ташкил этилди.

- Мусобақада қатнашган ҳар бир футболчи ўз ҳаёт йўлида синовлардан ўтган, лекин асло таслим бўлмаган инсонлар. Улар ногиронликни эмас, имкониятни кўришади. Aмпутант футболчиларнинг ўйини давомида стадионда ҳайрат, қувонч ва фахр руҳи ҳукм сурди, - дейди  ЎзХДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шоҳруҳ Ўктамов.  

Мусобақа сўнгида барча иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Бундай тадбирлар орқали ногиронлиги бўлган инсонларнинг ҳаётга бўлган умидини, жамиятга ишончини мустаҳкамлаш ҳамда қадр-қиммати устунлигини таъминлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

[gallery-24974]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА