English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маtiz”га яширилган 6,8 килограмм гиёҳвандлик воситалари
23:23 / 2021-04-05

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сергели туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро Р.Т. бошқарувидаги “Матиз” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Автомобилда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.Д.га тегишли бўлган бир дона қоғоз қути борлиги аниқланди.

Мазкур қути белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса, унинг ичидаги 5 дона ўрамда наркотик моддалар яширилганлиги фош бўлди.  

Экспертиза хулосасига кўра, мазкур ўрамлардаги наркотик моддалар 3 кг. 928 гр. оғирликдаги “опий” ҳамда 2 кг. 873 гр. оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситалари экан.

Тадбир давомида қонунбузар шахсдан жами оғирлиги 6 кг. 800 гр.дан зиёд бўлган наркотик модда олиб қўйилди.  

Мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Умуман,2021 йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 124 та қонунбузарлик ҳолатида оғирлиги 65 кг.дан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.  

Ш. Маматуропова, ЎзА