Математикада олтин натижа: ЎзМУ талабаси халқаро олимпиада ғолиби
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультетининг “Математика” йўналиши 2-курс талабаси Абдуваҳҳоб Аширов “RUDNMATH OLYMP-2025” III халқаро математика олимпиадасида иштирок этди.
Беллашув Россия Халқлар дўстлиги университетида бўлиб ўтди. Талабамиз якка тартибда 1-ўринни эгаллаб, олтин медаль соҳиби бўлди.

Олимпиадада Ўзбекистон, Россия, Туркманистон, Эрон, Хитой, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон каби 19 мамлакатдан 900 нафардан ортиқ талабалар қатнашди.

Ушбу ютуқ ёшларни аниқ фанларга жалб этиш ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар самарасидир.
Н.Раҳмонова, ЎзА