Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матбуот марказида сайлов жараёнларига бағишланган йиғилиш ўтказилди
20:46 / 2021-09-07

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот марказида сайлов жараёнларини ёритиш, мазкур жараёнда қатнашувчи журналистларни аккредитациядан ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирокчиларга сайлов жараёнларини холис, шаффоф ва тўлақонли ёритиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, журналистларни аккредитациядан ўтказиш тартиби хусусида маълумотлар берилди.

– Сайлов билан боғлиқ ҳар бир жараён амалдаги тартиб, белгиланган қонун ҳужжатлари асосида ёритиб борилиши муҳимдир, – дейди Матбуот маркази раҳбари Рустамжон Эшонов. – Бу борада журналистларга қатор ваколатлар билан бирга уларнинг зиммасига муайян бурчлар ҳам юклатилади. Мақсад, юқорида таъкидланганидек жараённи холис, шаффоф ва адолатли ёритилишини таъминлашдир.

[gallery-3800]

Шунингдек, йиғилишда ОАВ вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайлов кампанияси даврида ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар тарқалишининг олдини олиш, дезинформация ва сиёсий хуружларни аниқлаш, сайловчиларга ҳаққоний ахборотларни ўз вақтида, тезкорлик билан етказиб бериш масалалари ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Сайлов округда ташкил этилган Матбуот марказида журналистлар учун зарур шароитлар яратилган. Марказда интернет, телевидение-радио, босма нашрлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган, мазкур жараёнга жалб этилган ОАВ вакиллари фаол иш олиб бормоқда.

Марказий сайлов комиссияси янгиликлари ҳамда округ сайлов комиссиясининг фаолиятига оид маълумотлар доимий равишда оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказилмоқда.

Йиғилишда Матбуот марказида сайлов жараёнларини холисона ёритиш, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолини сайловга оид тадбирлар билан ўз вақтида хабардор қилиш борасидаги ишлар белгиланган режа асосида олиб борилаётганлиги, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг эълонлари, материаллари, бўлажак тадбирнинг аҳамияти ва мазмуни тўғрисидаги роликлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилаётганлиги қайд этилди.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА