Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матбуот котиблари, журналист ва блогерлар учун ўқув-семинари
16:32 / 2024-02-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда унинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан вилоят Aдлия бошқармаси, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида матбуот котиблари, журналист ва блогерлар учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда “Ижтимоий тармоқдан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини олиб боришдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, зарурий тартиблар”, “Aҳолининг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини оширишда давлат ҳокимияти органларининг очиқлиги”, “Давлат ҳокимияти органларининг очиқлиги ва шаффофлиги”, “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазаси. Телевидение, радио ва интернетда муаллифлик ҳуқуқи” мавзуларида маърузалар тингланди.

[gallery-15901]

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда жамоатчилик билан алоқалар жараёнида ташкилот имиджини ошириш, инқирозли вазиятдан чиқиб кетишнинг самарали усуллари ҳамда бошқа мавзулар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. 

Тадбир якунида ахборот хизматлари билан самарали фаолият юритиш амалиёти, расмий муносабатлар бериш тартиб-таомиллари ҳолати таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА