Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матбуот котиблари учун тавсиялар берилди
10:48 / 2024-10-08

Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида барча туман ва шаҳарлар ҳамда ташкилот, корхоналарда фаолият олиб бораётган матбуот котиблари, журналистлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда соҳа вакиллари олдида турган асосий вазифалар ҳақида сўз юритилиб, уларнинг фаолияти таҳлил этилди. Хусусан, ҳокимлик ва ташкилотлар матбуот котиблари ҳамкорлигини янада кучайтириш, уларнинг ижтимоий тармоқдаги фаоллигини ва медиа маконда эълон қилинаётган материаллар оммавийлигини ошириш, бунинг учун аҳолини зериктирмайдиган ҳамда қизиқ мавзуларни ноодатий услубда жамоатчиликка ҳавола қилиш муҳимлиги таъкидланди.  

[gallery-19641]

– Ахборот соҳасини демократлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда давлат идоралари очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини ошириш, сохта ва ёлғон янгиликларга қарши курашиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир, – дейди вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Дилшод Мамаражабов. – Шу нуқтаи назардан бугунги учрашувда ахборот хизматларининг фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, матбуот котиблари билан ОАВ ўртасида алоқанинг мустаҳкамлиги талаб даражасида эмаслигига асосий эътиборни қаратдик. Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш ва ахборот соҳасидаги ишларни сезиларли даражада ошириш, оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар билан узвий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича муҳим таклифлар илгари сурилди.  

Тадбир сўнггида бир қатор матбуот котиблари ва журналистлар сўзга чиқиб, ўзаро ҳамкорликни янада яхшилаш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари