Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матбуот котиблари учун семинар
12:11 / 2022-04-27

Бухорода “Ташкилот имиджини шакллантиришда ахборот хизмати раҳбарининг асосий вазифалари ва ҳукумат қарорлари ижросининг амалда бажарилаётганини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилиши” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган семинарда бошқарма мутахассислари, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда вилоят ташкилотларининг ахборот хизмати раҳбарлари қатнашди. 

Семинар Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди. Унда “Вилоят имиджини шакллантиришда ахборот хизмати раҳбарларининг асосий вазифалари ҳақида”, “Ижтимоий тармоқлардан унумли фойдаланиш”, “Танқидларга жавоблар тайёрланишидаги жараёнлар, масаланинг ўрганилиши, мутасаддиларга йўналтирилиши, уларнинг бунга муносабати, натижа”, “PR санъати”, “Ҳукумат қарорлари ижроси жараёнини самарали ёритишда ижтимоий тармоқларнинг ўрни. Камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг “Очиқлик индекси” нималарга асосланиб баҳоланади” мавзуларида маърузалар тингланди.

– Семинарда бугунги кунда матбуот котиблари олдида турган вазифалар, уларнинг фаоллиги, ташкилот имиджини мустаҳкамлашдаги ўрни ва келгуси режалар ҳақида фикр алмашилди, – дейди бошқарма раҳбари Гулнора Самиева. – Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати фаолияти намуна сифатида кўрсатилди. Барча матбуот котиблари билан худди шундай семинарларни ҳудудларда ташкил этишга келишиб олинди. 

Таъкидлаш жоизки, 2021 йил иккинчи ярмида Республика рейтингида Бухоро шаҳар ҳокими матбуот котиби фаолияти юқори даражада баҳоланган эди. Ушбу семинар айнан Бухоро шаҳар ҳокими матбуот котиби фаолияти мисолида ташкил этилди. Семинар қизғин муҳокама ва савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди. 

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА