ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч туманидаги “Ўзбек-туркман” дўстлик уйида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари иштирокида “Aхборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзуида конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 30 дан зиёд матбуот котиби иштирок этди.
[gallery-18860]
Бошқарма бошлиғи Д. Бекчанова ахборот хизматлари фаолиятини глобал ўзгаришларга мувофиқлаштириб боришда, ислоҳотлар билан ёнма-ён қадам ташлаб боришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти юқорилигини таъкидлади.
Тадбир доирасида “Улли ҳовли” мажмуасига пресс-тур ташкил этилди.
XVII асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон сақланиб қолган. Бу ерда 2017-2018 йилда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мўъжазгина меҳмонхона ҳамда туркман ўтовлари барпо этилди. Сайёҳлик ва зиёрат туризми учун барча шароит яратилди.
Пресс-тур иштирокчилари “Улли ҳовли” мажмуасидаги осори-атиқалар ҳамда сайёҳлик ва зиёрат туризми учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА