Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масъулларга хабар берилди, аммо ҳамон натижа йўқ (+видео)
20:09 / 2026-02-17

Бектемир тумани Зилола маҳалласидаги ариқ (лоток) ичида бир ҳафтадан бери ўлган кучук ётибди.

Айни ҳолат ҳақида масъулларга олдиндан хабар берилган. «Оламиз», дейишган. Аммо орадан олти кун ўтди — натижа йўқ.

Ўлган жонзот жасади устига турли маиший чиқиндилар ташлангани натижасида атроф-муҳит ифлосланиб, ҳудудда сассиқ ҳид тарқалмоқда. Бу эса нафақат санитария қоидаларига зид, балки аҳоли саломатлиги учун ҳам хавф туғдирмоқда.

Афсуски, айрим ободонлаштириш ходимларининг ҳам бепарволиги кузатилмоқда. Фуқароларнинг сўзларига кўра, уларга мурожаат қилинганда, «кўнглим айнийди», деган важ билан жасад олиб ташланмаган. Натижада лотокнинг бошқа қисмлари тозаланган, аммо муаммонинг асосий манбаи эътиборсиз қолган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳайвон жасадининг очиқ муҳитда қолдирилиши турли инфекцияларнинг тарқалишига, ҳашаротлар кўпайишига ва атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлади. Бу эса экологик ҳолатга салбий таъсир кўрсатади.

Мазкур ҳолат нафақат масъул ташкилотларнинг, балки айрим фуқароларнинг ҳам экологик маданияти етарли эмаслигини кўрсатади. Чиқиндиларни белгилаб қўйилмаган жойларга ташлаш, ўлик ҳайвон жасадини ўз ҳолича қолдириш жамият саломатлигига нисбатан бефарқликдир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мутасадди идоралардан ушбу ҳолатга зудлик билан барҳам бериш, ўлик ҳайвон жасадини санитария қоидаларига мувофиқ равишда олиб чиқиб кетиш ва келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун қатъий назорат ўрнатиш сўралади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FeCMG8cNwJA" title="Mas’ullarga xabar berildi, ammo hamon natija yo‘q" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Улуғбек Тўхтаев (монтаж), ЎзА