Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масъуллар нима дейди?
14:46 / 2021-06-25

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан партиянинг Тошкент шаҳар ҳамда Олмазор тумани ташкилотлари масъуллари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича инспекторлар, халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани Кенгаши депутатлари, ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғининг бугунги кундаги ҳолатини ўрганиш мақсадида экологик рейд ўтказилди.

Рейд давомида мазкур боғнинг қаровсиз аҳволдалиги, хусусан, бу ердаги аксарият манзарали дарахт ва ўсимликлар ўз вақтида суғорилмагани оқибатида қуриб қолгани, бу жараён бошқа дарахт турларида энди бошланаётгани аниқланди.

Ачинарлиси, яқин йиллар давомида кўрки ва чиройи билан барчани ўзига жалб қилган мазкур боғ бугунга келиб ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган чиқиндихонага айланган. Боғдаги бундай ҳолатнинг янада ачинарли тус олишига яқинда ушбу ҳудуддаги автомобилларни вақтинча сақлаш майдонида содир бўлган ёнғин ҳам сабаб бўлган.

Экологик рейд натижаси бўйича шу ернинг ўзида масъуллар иштирокида баённома расмийлаштирилди. Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғининг инвесторларга тақсимлаб берилган қисмида дарахтларнинг қуриб қолиши ва чиқиндилар билан тўлиб бораётгани бўйича расмий огоҳлантириш хати ва қонуний тартибда чора кўрилишини Ўзбекистон Экологик партияси қатъий талаб қилади ва назоратга олади.

Экологик партия томонидан шаҳардаги маданият ва истироҳат боғларининг ҳолатини ўрганиш бўйича махсус режа тузилиб, экологик рейдлар бошқа манзилларда давом эттирилиши режалаштирилган.

 

Д.Маматова, ЎзА