Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун судьялар жазоланди
20:11 / 2022-03-04

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяларни лавозимга тайинлаш билан бирга, уларнинг фаолияти қонунийлигини ҳам ўрганиб бормоқда.

Қонунларни бузган ёки фаолиятида камчиликларга йўл қўйган судьяларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилмоқда.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Бахтиёр Қутлиев лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

Хоразм вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари Ғайбулла Мирзаев ва Хушнуд Болтаев;

Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ тумани судининг раиси Жамолбек Жуманиёзов;

Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси Улуғбек Ҳамдамов;

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа судининг судьяси Озодбек Неъматуллаев интизомий жазога тортилди.

ЎзА