Масъулиятсиз ота жазога тортилди
Боёвут туманида вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлашдан бўйин товлаган ота жавобгарликка тортилди.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суд қарорига асосан Б.Бобоевдан алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати чиқарилган эди. Мажбурий ижро бюроси отага эътибор қаратган ва бошланғич чора сифатида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бироқ жазо ўтганидан кейин ҳам ота фарзандини таъминлашдан бўйин товлашни давом эттирган.
Қидирувдан сўнг Б.Бобоев топилди ва давлат ижрочисига топширилди. Текширувлар натижасида унинг алимент қарзи 79,6 млн сўм экани маълум бўлди. Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди ва судга юборилди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири