Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масъулиятли кредитлашнинг умумий тамойиллари тасдиқланди
12:47 / 2022-01-10

Марказий банк бошқаруви томонидан тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятида жисмоний шахсларга истеъмол кредитлари ва микроқарзлар ажратиш билан боғлиқ муносабатларда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган масъулиятли кредитлашнинг умумий тамойиллари тасдиқланди.

Молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар учун кредит шартномасини имзолашдан олдин, имзолаш вақтида ва ундан кейин маълумотларни аниқ ва тўлиқ тарзда ошкор қилиш, мижозларга ахлоқий ва адолатли муносабатда бўлиш, хатоларни самарали тузатиш, шикоятларни кўриб чиқиш ва низоларни ҳал этиш бўйича мурожаат қилиш механизмларини таъминлаш билан боғлиқ асосий ёндашувлар мавжуд. 

Масъулиятли кредитлаш тамойиллари қарз олувчининг истеъмол кредити ва микроқарз олишда оқилона ва асосли қарор қабул қилиши учун кредиторга кўрсатилаётган кредит ва микроқарз хизматларига доир маълумотларни шаффоф тарзда қарз олувчига тақдим этиш масъулиятини юклайди. 

Масъулиятли кредитлаш тамойилларининг қабул қилиниши тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари томонидан кредитлар ажратишда қарз олувчиларга адолатсиз ва оғир шартларни белгилашга ёки уларнинг қарз юкини купайишини олдини олишга хизмат қилади. 
 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА