Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масъулиятли бўлишга чорлов
16:47 / 2025-12-23

Мамлакатимизда қиш мавсумини беталафот ўтказиш, ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги амалий ишларни янада кучайтириш мақсадида декабрь ойида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади.

Айни кунларда Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан жойларда аҳоли, хусусан ёш авлод вакилларининг хавфсизлик маданиятини ошириш, уларни фавқулодда ҳолатларда огоҳ ва масъулиятли бўлишга чорлашга қаратилган қатор тадбирлар уюштирилмоқда. 

Жумладан, ойлик доирасида Косонсой туманидаги 55-сонли умумтаълим мактабида ўқув-амалий машғулот ташкил этилиб, унда ўқувчи-ёшларга фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракат қилиш, ўт ўчирувчи воситалардан тўғри фойдаланиш ҳамда бинодан хавфсиз тарзда эвакуация қилиш бўйича зарур билим ва амалий кўникмалар намойиш этилди. 

Шунингдек, туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор масъул ходимлари томонидан ёнғинларни бартараф этиш юзасидан амалий машғулотлар тақдим қилинди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.