Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масъуд Пезешкиён Эроннинг тўққизинчи президенти бўлди
13:04 / 2024-07-06

Эронда президентлик сайловининг иккинчи босқичида ғалаба қозониб, давлатнинг тўққизинчи президенти бўлган Масъуд Пезешкиён сиёсий майдондаги рақибларини “ака-ука”ларим, деб атади ва барчага дўстлик қўлини чўзишга ваъда берди.

“Nour News” агентлиги янги президентнинг қуйидаги сўзларини иқтибос сифатида келтирган:

– Мен ҳаммага дўстлик қўлини чўзаман ва барчани мамлакат ривожига жалб қиламан!

Aввалроқ ЭИР сайлов комиссияси раҳбари Муҳсин Исломий ислоҳотчи сиёсатчи Масъуд Пезешкиён Эронда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайлови ҳал қилувчи босқичида 16 384 403 овоз тўплаб, ғалаба қозонганини маълум қилган эди. Унинг рақиби – консерватор Саид Жалилийни 13 538 179 киши қўллаб-қувватлаган. Исломийнинг сўзларига кўра, жами 30 573 931 бюллетень кўриб чиқилган, сайловчилар иштироки 49,8 фоизни ташкил этган.