English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Mastercard собиқ бош директори Жаҳон банки президентлигига сайланди
12:31 / 2023-05-04

Жаҳон банки келгуси беш йил учун Mastercard компанияси собиқ бош директори Ажай Бангани ўзига президент этиб сайлади, деб хабар тарқатди мазкур молия ташкилоти.

“Жаҳон банки директорлар кенгаши Ажай Бангани кейинги беш йилга президент этиб сайлади”, – дейилади банк тарқатган матбуот хабарномада.  

Хабарда таъкидланишича, Банганинг ваколат муддати 2 июндан бошланади. Бундан олдин Ажай Банга Mastercard  бош директори ва General Atlantic компанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.