English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МАСТЕР РЕЖА: Шаҳрисабз ва Қамаши туманлари янада ривожлантирилади
20:14 / 2022-06-08

Бу ҳақида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хизмат маълум қилди.

Унга кўра, вазирлик ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти кўмагида жалб қилинган ВДИ/ВДE/ИТ компанияси томонидан Шаҳрисабз ва Қамаши туманларини ривожлантириш мастер режалари ишлаб чиқилмоқда.

Мастер режа ҳудуд иқтисодиётини ўрта ва узоқ муддатда ақилли режалаштиришнинг муҳим воситаси ҳисобланади. У ҳудудни ривожланиш йўналишлари ва ихтисослашувини, инфратузилмага бўлган эхтиёжини, аҳоли ва тадбиркорларнинг хоҳиш ва истакларини рўёбга чиқариш учун амалга ошириш керак бўлган чора-тадбирларни ҳамда тадбиркорлик учун инвестицияларни жалб қилиш ва ер ажратиш имкониятларини кўрсатувчи ҳужжатдир.

Мастер режани ишлаб чиқиш жараёнига ҳудудни ривожлантиришга алоқадор бўлган барчани, яъни марказий идоралар, маҳаллий ҳокимлик, маҳалла, тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари жалб этилади ва улар ушбу жараёнда бевосита қатнашади.

Халқаро экспертлар маҳаллий ҳокимлик билан биргаликда жорий йилнинг апрел ойида ҳудудларнинг имкониятлари, улардаги мавжуд муаммолар, “ўсиш нуқта”лари ва салоҳиятини жойига чиққан ҳолда аниқлаш ҳамда уларни амалга ошириш бўйича дастлабки (диагностик) ўрганишлар олиб борди.

Иккинчи босқичда халқаро экспертлар жорий йилнинг 6-10 июнь кунлари Шаҳрисабз ва Қамаши туманларига бориб, ўрганишларни давом эттирмоқда.

Хусусан, 8 июнь куни Шаҳрисабз туманида давра суҳбатлари ва семинар тренинг ташкил этилиб, унда туманнинг драйвер соҳаларини – туризм, қишлоқ хўжалиги, IT ва хизматлар соҳаларини кластер усулида, яъни уларни бир- бири билан боғлиқ ҳолда ривожлантириш илгари сурилди.

ЎзА