Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масофавий хизматлар экспорти маркази очилди
15:09 / 2023-07-25

Гулистон шаҳрида “Unicall” масофавий хизматлар экспорти (BPO) маркази ташкил этилди.

Марказнинг очилиш маросимига бағишланган тадбирда Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, IT Park директори ўринбосари Файзулла Арипжонов ва соҳа вакиллари иштирок этди. Марказ ходимларига IT Park резиденти гувоҳномаси топширилди.

Ҳозирда бу ерда 50 нафар ўғил-қиз иш билан таъминланган бўлса, келгусида улар сонини 100 нафарга етказиш режалаштирилган. Йил охиригача IT хизматлар экспортини 500 минг АҚШ долларига олиб чиқиш кутилмоқда.

[gallery-12889]

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА