Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масофавий таълим ота-она ва ўқитувчини яқин ҳамкорга айлантирмоқда
15:05 / 2020-04-19

Бугунги карантин шароитида мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим йўлга қўйилди.


Бугунги карантин шароитида мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим йўлга қўйилди. Ўқув машғулотлари телевидение орқали видеодарслар шаклида намойиш этилаётир.

Онлайн дарслар айни вақтда ўз самарасини бермоқда. Ҳар куни деярли юзга яқин видеодарслар телевидение орқали уч тилда эфирга узатилаётгани, кўп фарзандли оилалар учун эса такроран намойиш қилинаётгани эътиборга молик. Масофавий таълим ҳам ҳар бир ўқитувчи ўзига хос ёндашув, меҳнат талаб қилмоқда.

– Фаолиятимизни иш ҳақи тўлиқ сақланган ҳолда масофадан туриб олиб боряпмиз, – дейди Олмазор туманидаги 146-умумтаълим мактабининг география фани ўқитувчиси Фарида Азимова. – Ота-оналар тўртинчи чоракка мўлжалланган ўқув дарсларини кузатиб, фарзандлари билан бирга имкон қадар дарс қилаётгани қувонарли. Пойтахтдаги мактаб ўқувчилари учун kundalik.com ресурси ишламоқда. Дарслар текширилиб, электрон журнал юритиш йўлга қўйилган. Тўғри, аввалига бир оз қийин бўлди. Тезроқ ўрганишлари учун ўқувчиларни беш кишилик гуруҳга бирлаштириб, ота-оналар билан ҳамкорликда ишлаб, бу тизимни ўзлаштиришда ёрдам бердик. Ўқувчиларнинг теледарсларни тўлиқ кузатиб боришини таъминлаш учун йўқлама қилиб турамиз. Саволлари бўлса, телефон орқали боғланиб, тушунтирамиз.