Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Масофавий солиқ текшируви”ни ташкил этиш тартиби соддалаштирилади
19:07 / 2026-01-19

Халқ демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги йиғилишида Солиқ кодексига рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини ошириш учун ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳада солиқ назоратига, хусусан, “масофавий солиқ текшируви” тушунчасига аниқлик киритиш ва ушбу солиқ текширувини ташкил этиш тартибини соддалаштириш масаласига эътибор қаратилган.

Солиқ тўловчи томонидан маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ органининг ахборот тизими орқали аниқланганда, ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича икки марта огоҳлантириш берилиши белгиланмоқда. Яъни, мақсад қоида бузилган ҳолатда бирданига жаримага тортиш эмас, балки огоҳлантириш орқали қонун устуворлигини таъминлашга урғу берилмоқда. Агар расмий огоҳлантиришдан кейин ҳам ҳуқуқбузарлик аниқланса, у ҳолда жарима қўллаш назарда тутилмоқда.

Лойиҳадаги нормалар тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА