Бугунги кунда бутун Ер сайёрасида турли кўринишдаги экологик таҳдид ва муаммолар хавфи ортиб бормоқда. Экологик муаммолар Марказий Осиё минтақаси учун ҳам бегона эмас.
Сув танқислиги, иқлим ўзгариши, атмосферанинг ифлосланиши, қурғоқчилик, чўлланиш, тупроқ деградацияси каби масалалар минтақа давлатлари ва аҳолиси учун ташвишли ҳолатлардир.
Бу борада пойтахтимизда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам тўхталиб ўтилгани эътиборга молик. Жумладан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мазкур учрашувдаги нутқида бир қатор ташаббуслар қаторида экология, иқлим ва сув ресурслари тақчиллиги масалаларига ҳам эътибор қаратди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ЎзА мухбирига ўз муносабати ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Партия етакчиси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат кенгаши минтақада ҳар жиҳатдан ҳамкорликни кенгайтириш, барча соҳада ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
А.Ҳамзаев қайд этганидек, давлатимиз раҳбари ҳар бир халқаро анжуманда, БМТ минбарларида туриб экологик муаммоларга алоҳида урғу қаратиб келаётгани бежиз эмас. Хусусан, минтақа давлатлари етакчиларининг учрашувида ҳам экология, иқлим ва сув ресурслари тақчиллиги устувор масалалар сифатида тилга олинди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти базасида Сув хўжалиги соҳасида компетенциялар минтақавий марказини ташкил этиш режалаштирилаётгани мазкур соҳада кадрларни профессионал тайёрлашга хизмат қилади. Шунингдек, келгуси йилда мамлакатимизда Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форуми ўтказилиши минтақамиздаги сув тақчиллиги, чўлланиш, қурғоқчилик масалаларини ўзаро ҳамкорликда муҳокама қилиш ва якдил қарор қабул қилишда муҳим ўрин тутади.
Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларда Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари фаол иштирок этади. Парламент қуйи палатасидаги партия фракцияси аъзолари қонун ижодкорлиги фаолияти билан соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга эътибор қаратади.
Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rZZRjZOlpr8" title="Maslahat uchrashuvidagi ekologik tashabbuslarEkopartiya e’tiborida bo‘ladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳтарама Комилова, Ойбек Давронов (видео), ЎзА