Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маслаҳат кенгаши тузилди
16:38 / 2020-11-21

Кексалар ҳаётимизнинг чироғидир. Уларнинг доно ўгитлари доимо ёшларга мадад бўлиб, тўғри йўлни кўрсатиб келган.

Бежиз, халқимиз “Қариси бор уйнинг париси бор” дея мўътабар нуронийларимизни алқамайди.

Давлатимиз раҳбари, ҳукуматимиз томонидан ҳам бевосита кексалар ҳаётини яхшилашга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ижтимоий фаоллигини ошириш орқали умрларини узайтиришга ва соғлигини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада кейинги йилларда қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва “Нуроний” жамғармаси томонидан кекса ва фахрийлар билан ишлашни янада самарали ташкил этиш мақсадида республиканинг йирик ташкилотлари ва вазирликларида фаолият юритаётган Фахрийлар кенгашлари билан яқин алоқа ўрнатилди.

Хабарингиз бор, ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича жорий йилнинг 18 сентябрь куни 50 дан ортиқ вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ўтказилган йиғилишда вазирлик ва идораларнинг Фахрийлар кенгашлари ва Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, турли идораларда узоқ йиллар ишлаб, пенсияга чиққан фахрийларимизни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг катта ҳаётий тажрибасидан жамият ривожида, ёшлар тарбиясида кенг фойдаланиш борасида кенгашилди, фикр-мулоҳазалар, таклифлар ўртага ташланди.

Йиғилиш қарори билан Фахрийлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишда кўмаклашиш ва мувофиқлаштириш бўйича Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш борасида энг фаол бўлган вазирлик ва идораларнинг тажрибали кенгаш раисларидан иборат таркибда Маслаҳат кенгаши тузилди.

20 ноябрь куни Маслаҳат кенгашининг илк йиғилиши ўтказилди. Бу борада ўз фаолиятини яхши йўлга қўйган кенгашлар раислари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Фахрийлар кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича мулоҳазалар билдирилиб, кенгашнинг келгуси режалари белгилаб олинди.

Фахрийлар кенгашлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, доимий равишда алоқа ўрнатиб, биргаликда тадбирларни ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик ғоялари руҳида тарбиялашда кекса ва фахрийларнинг ролини ошириш борасида қизиқарли таклифлар билдирилди.

2021 йилда амалга ошириш режалаштирилган “Ҳаракат дастури”ни ишлаб чиқишга келишилди ва лойиҳага бир қанча таклифлар берилди.  

Шу билан бирга, шу кунга қадар Фахрийлар кенгашлари тузилмаган вазирлик ва идораларда ушбу жамоатчилик тузилмасини ташкил этиш бўйича йўл-йўриқлар берилди.