Америкалик тадбиркор Илон Маск миллиардер ва “Очиқ жамият” жамғармаси раҳбари Жорж Соросни инсоният душмани, деб атади.
– Фикримча, Сорос инсониятни фундаментал даражада ёмон кўради, – деди Маск. – У маҳаллий лавозимга сайланишда ёрдам бериб, қай даражада таъсир кўрсатишни билади, чунки “қонунларни ўзгартириш керак эмаслиги, муҳими қандай ижро этилиши лозимлигини яхши тушунади.
Маск Соросни АҚШда “Демократик партиянинг асосий ҳомийси”, деди.
Аввалроқ Маск “Очиқ жамият” жамғармасини сўз эркинлигини бўғаётгани учун судга бериш ниятини билдирганди.
Сорос фаолияти молиявий фирибгарлик учун қоралаб келинади. Шунингдек, жамғарма қатор давлатларда ҳокимият алмашуви ташкилотчиси сифатида кўрилади. Молиячининг ўзи ҳам бу фикрни рад этмайди. Сорос таъкидлашича, унинг пуллари Украинада 2004 йил “сариқ инқилоб”, 2013 йил “Евромайдон” юз беришига ёрдам берган. Кўп давлатлар миллиардерни ички ишларга аралашишда айблайди.