Маск оқ танлилар йўқ бўлиб кетиши хавфидан огоҳлантирди
Америкалик тадбиркор Илон Маск агар ҳозирги суръат давом этса, ер юзидаги оқ танли одамлар йўқ бўлиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Бу ҳақда Маск ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзган. Аниқроғи, шу тариқа миллиардер бир фойдаланувчининг 2021 йил ҳолатига кўра, дунё аҳолиси 8 фоизини ташкил қилган оқ танлилар “йўқ бўлиб кетиш арафасида”лиги ҳақида жойлаштирган суратига изоҳ берган.
Хавфсираётган кишининг маълумотига кўра, 100 йил олдин бу нисбат 35 фоиз экан.
С.Раҳимов, ЎзА