Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маск: АҚШ дунё жиноятчилари учун бошпанага айланмоқда
09:01 / 2024-02-28

Америкалик тадбиркор Илон Маск ўз ижтимоий тармоғида миграция муаммоси шароитида АҚШ бутун дунёдаги энг хавфли жиноятчилар учун бошпана бераётганини ёзди.

Тадбиркор таъкидлашича, Президент Жо Байден чегарани қўриқлаш ўрнига, муҳожирларга “қизил пояндоз тўшамоқда”. Бинобарин, миллиардер қонуний миграцияни қўллаб-қувватлаган.

– Ҳар қандай мамлакатдан келган мигрант шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ташлаб юбориб, чегарани кесиб ўтиш ва бошпана сўраш имконига эга, – дейди Маск. – Айнан шу ҳолат Американи дунёнинг энг хавфли жиноятчилари яширинадиган жойга айлантирмоқда.

Дарҳақиқат, сўнгги ойларда АҚШ рекорд даражада кўп ноқонуний мигрантларни рўйхатга оляпти. Ўтган йил декабрда чегара хизмати ходимлари давлат чегараси 302 000 марта қонунга зид равишда кесиб ўтилганини қайд этган.