Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Машҳур гиламдўзлик мактаблари вакиллари Хивада жам бўлади
17:21 / 2025-09-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм воҳасининг юраги бўлмиш Хива шаҳрида 18-19 октябрь кунлари ўтказиладиган “Гиламлар жилоси” халқаро гилам кўргазмасига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Мазкур кўргазма нафақат юртимиз ҳунармандлари, балки дунё бўйлаб машҳур гиламдўзлик  мактаблари вакилларини ҳам бир майдонга тўплайди.

[gallery-25544]

Тадбир манзилларида махсус павильонлар, кўргазма заллари ва ҳунармандлар учун ижодий устахоналар ташкил этилмоқда. Турли интерактив дастурлар, маҳорат дарслари  ва амалий конференциялар учун ҳозирлик кўрилмоқда. 

Мазкур халқаро кўргазма миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, маҳаллий усталарнинг маҳсулотларини жаҳон бозорларига олиб чиқиш, шунингдек, юртимиз туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА