Машаққатли меҳнатлар эътирофи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини ошириш, Ватанимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги хизматлари, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда жадаллик билан олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ташаббускорлиги, давлат ва халқ манфаатлари йўлидаги фидокорона меҳнати, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маънавий соҳалардаги кўп йиллик самарали ва ибратли фаолияти, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун
Бухоро туманидаги «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги бошлиғи
Муҳаммад Аҳмедов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди.
[gallery-3578]
Муҳаммад Аҳмедов хонадонида катта шодиёна. Вилоятнинг кенг жамоатчилик вакиллари олий нишон – «Олтин юлдуз» медали соҳибини табриклашга келган.
Давлат раҳбари номидан Муҳаммад акани Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов табриклади.
Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА