Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Машаққатли меҳнат самараси
19:10 / 2025-07-02

Қорақалпоғистонлик ғаллакорлар 119 минг 639 тонна ғалла етиштириб белгиланган режани бажаришди.

Таъкидлаш жоизки, мавсум давомида омилкор деҳқон ва фермерлар, сектор раҳбарлари, соҳага жалб қилинган масъулларнинг кўрсатган жонбозлиги туфайли режа ортиғи билан бажарилди. Бу эса Президентимиз раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатининг амалдаги натижасидир.

Ўрим-йиғим ишларида меҳнаткаш ер эгалари, агрономлар ва барча соҳа ходимлари ўз вазифасига астойдил ёндашиб, юксак масъулият намунасини кўрсатди. Айни пайтда ҳосилни қабул қилиш, саралаш ва сақлаш ишлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири