Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Машаққатли меҳнат мукофоти
15:48 / 2023-06-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Андижон вилоят бўлими томонидан 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб соҳа вакиллари иштирокида анъанавий “Ўткир қалам” танловининг тақдирлаш маросими ўтказилди.

Танлов ҳайъатига юздан ортиқ ижодий ишлар топширилди. Нуфузли танлов ҳайъати аъзолари томонидан ижодий ишлар кўриб чиқилиб, ғолиблар аниқланди.

[gallery-12503]

Андижон шаҳридаги “Маърифат уйи” мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирни Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раиси М. Ортиқова очди ва бугунги кунда журналистика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Сўнг ғолиблар бўлим ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тантанали равишда тақдирланди.  

“Ўткир қалам” соҳибларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА