English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Машаққатли меҳнатнинг баракали ҳосили
15:11 / 2015-06-29

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани ғаллакорлари 6 минг 100 гектар майдонда мўл ҳосил етиштирди. Ғаллани нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш ва бўшаган майдонларни шудгорлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

– Жорий йилда шартномавий режани 125 фоизга бажариб, 150 тонналик хирмон кўтардик, – дейди “Мадраимов Бозорбой” фермер хўжалиги раҳбари Арапбой Мадраимов. – Айни пайтда 25 гектар майдондаги ғўзани озиқлантириш, қатор ораларига ишлов бериш, суғориш ишлари уюшқоқлик билан бажарилмоқда. Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли олиб бориш юқори ҳосил гаровидир.