Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Машҳур совет сухандони Светлана Моргунованинг якка-ю ёлғиз ўғли коронавирусдан вафот этди
10:14 / 2020-05-26

Максим Моргуновга коронавирус таҳлили натижасида мусбат ташҳис қўйилганди, унинг ўпкасига шикаст етган.

Максим Моргуновга коронавирус таҳлили натижасида мусбат ташҳис қўйилганди, унинг ўпкасига шикаст етган. Бемор илк бор 10 май куни мазаси қочаётганини сезган. Ўша куни касалликнинг дастлабки белгилари намоён бўлган. Максим Моргунов Коломенское музейи матбуот хизмати ходими эди. 

“У зарарли одатлардан, сурункали хасталиклардан холи, бутунлай соғлом, кучли эркак эди, яъни “хавфли гуруҳ” тоифасига кирмаган. Май ойидаги байрамлар оралиғида ишга чиққан. (Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, негадир айнан Португалия билан теле кўприк уюштирилган). Ўша кун ҳамкасби, аниқроғи ўзининг бевосита раҳбари билан кўришган. 8 май куни бошлиқ вирус юқтиргани тасдиқланди. Шундан сўнг Максим ҳам тест топширди ва 10 май куни унинг қўлига мусбат “натижа”ни топширишди”, - дея воқеа тафсилотлари билан ижтимоий тармоқ орқали ўртоқлашган марҳумнинг жияни Илья Свиридов. 

Максим поликлиникада клиник тестдан ўтган. Маълум бўлишича, ўпкасининг 28 фоизи яллиғланиб кетган экан. Охирги марта у 19 май кундуз куни алоқага чиққан, кечқурун эса қўнғироқларга жавоб бермаган...

Марҳумни сўнгги йўлга 22 майда онаси иштирокида кузатишди. Катта авлод вакиллариниг севимли теле юлдузларидан бири бўлган Светлана Моргунова, гарчи анъанавий дафн маросимлари хавф туғдирса-да, жасадни куйдиришга рози бўлмади.

Гувоҳларнинг фикрига қараганда, маросим чоғида 80 ёшли аёл ўзини ёмон ҳис этган, зўрға оёқда турган. Собиқ сухандон матбуот вакиллари билан гаплашишни хоҳламаган. Дўстларининг эътирофича, энди унинг учун ҳаётнинг мазмуни қолмаган.