Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мартин Пуквареке Чунгонгни Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
19:44 / 2025-04-07

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва чуқурлаштириш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги устувор қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, парламент дипломатияси ҳамда минтақалараро алоқаларни, очиқ ва конструктив сиёсий мулоқотни илгари суришга бевосита қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини дунё миқёсида кўтаришдаги амалий саъй-ҳаракатлари учун Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Пуквареке Чунгонг Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев