Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошган
12:58 / 2023-04-01

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 11,7 фоизга етди.

Нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,6 фоизга ошган.

Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,7 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,4 фоизга ошгани кузатилган.

ЎзА