Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Март ойида энергетика тизимига 21,9 миллиард сўмлик зарар етказилган
09:12 / 2023-04-04

Жорий йилнинг март ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 510 та ҳолатда 46,2 миллион киловатт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Бу ҳолат туфайли тизимга 21,9 миллиард сўм зарар келтирилгани маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 231 мингта хонадоннинг бир ойлик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади.   

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.  

Мисол учун, Наманган вилоятидаги “М.С.С.” МЧЖга қарашли металл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда 1,6 миллиард сўм, Самарқанд вилоятидаги “М. К.” МЧЖда 898 миллион сўм, Фарғона вилоятидаги “Д. К.” МЧЖда 349 миллион сўм миқдоридаги қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.  

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.  

 

ЎзА