Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мароқли сайрга шошилинг
16:04 / 2023-03-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент ҳайвонот боғи болалар билан сайр қилиш учун энг қулай манзиллардан. Айниқса, баҳорнинг айни хушҳаво кунларида ҳайвонот оламини томоша қилишнинг завқи бошқача.

Майдони 21,5 гектар бўлган боғнинг “Қўлга ўргатилган ҳайвонлар”, “Аквариум”, “Террариум”, “Приматлар”, “Тўтиқушлар”, “Қушлар”, “Йиртқичлар”, “Сув қушлари”, “Туёқлилар”, “Умуртқасизлар”, “Кичик сут эмизувчилар” бўлимларида 341 турдаги 8000 дан ортиқ жонивор яшайди.

Ташриф буюрувчиларнинг мароқли дам олиши учун яшил ҳудудда сунъий сув ҳавзалари, фаввора, шаршаралар ва сув канали, катта ҳовуз ҳамда дам олиш жойлари ташкил этилган.

[gallery-11160]

Боғ “Wildlife Care” МЧЖ компаниясининг ишончли бошқарувига берилгач, манзилда кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилди. Ҳайвонларни табиий муҳитга яқин сақлаш учун қулай шароитлар яратилди, инфратузилмани комплекс модернизация қилиш ва яхшилаш концепцияси қабул қилинди. Ҳайвонот боғи коллекциясининг тур хилма-хиллигини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Боғда шунингдек, фуқароларнинг, хусусан, ёшларнинг экологик маданияти ва ҳайвонларга муносабатини тарбиялаш мақсадида турли тадбирлар, кўргазмалар, кўрик-танловлар, экологик байрамлар ўтказиб борилади.

Ҳайвонот боғига сайр учун бориш истагидагилар учун маълумот: боғ ҳафтанинг ҳар етти куни, дам олишсиз, тонгги соат 8:00 дан 19:30 гача ишлайди. Мароқли сайрга шошилинг.

Камола Юсупова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА