Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида “Маромийлик” лойиҳаси доирасида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўткизилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.
Семинар тренингларда тегишли давлат ташкилотлар масъуллари, Ижтимоий соҳа вакиллари иштирок этди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар “Маромийлик” лойиҳасининг аҳамияти борасида тўхталиб ўтдилар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, Маърифат тарғиботчилар жамияти ва бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида эълон қилинган “Маромийлик” лойиҳаси доирасидаги тадбир иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда семинар тренингларда қатнашди.
[gallery-26535]
Лойиҳа жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, исрофгарчиликни олдини олиш ва миллий қадриятларга асосланган меъёрий ҳаёт тарзини қарор топтиришга хизмат қилиши назарда тутилган.
Мазкур семинар тренинглар 13 декабрга қадар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида давом этади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА