Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марокашда турар-жой биноси қулади, қурбонлар бор
19:08 / 2025-12-10

Марокаш шимолидаги Феc шаҳрида иккита турар-жой биноси қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда “Anadolu” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, фожиа натижасида 16 киши турли даражадаги жароҳатлар олган. Қутқарув хизматлари, хавфсизлик кучлари ва фуқаролик мудофааси воқеа жойида ишламоқда.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан қулаган бинолар атрофидаги ҳудуд ўраб олинган ва қўшни уйларнинг аҳолиси эвакуация қилинган.

М.Пирматова, ЎзА