Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марокаш жануби-шарқида тошқин 11 фуқарони ҳалок қилди
13:44 / 2024-09-09

Марокаш жануби-шарқида кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқини қурбонлари сони 11 кишига етди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, кучли бўрон ва тошқин натижасида Тата шаҳрида етти, Тизнит ва Ар-Рошидияда икки киши ҳалок бўлган. Табиий офат зарбига учраган 9 инсоннинг тақдири ҳозирча номаълум.

Вазирлик матбуот котиби Рашид Ал-Халафий таъкидлашича, сўнгги икки кунда минтақадаги ўртача йиллик миқдорнинг ярмича ёғингарчилик кузатилган. Оқибатда 24 уй тўлиқ, 16 турар-жой қисман вайрон бўлди, 93 йўл ишдан чиқди. Транспорт алоқаси узилиб, электр, сув ва телефон тармоғига зиён етди.

Б.Худойбердиев, ЎзА